Кеча 18-август куни, "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамияти Бекобод шаҳрида мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига бағишлаб, комбинат ишчи-ходимлари учун ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Байрамона тадбирда Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ижодкорлари, жумладан Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова, театр адабий эмакдоши, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Беҳзод Муҳаммадкаримов ҳамда Меҳриддин Раҳматов иштирок этдилар.
Элимиз ардоғидаги ижодкорлар мавзу доирасидаги чиройли иштироклари билан кечага файз-тароват, томошабинларга кўтаринки кайфият бағишладилар.
Тадбир якунида мезбонлар ижодкор меҳмонларга ташриф ва иштирок учун миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғалари ҳамда гулдасталар топширди.