• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 18-08-2022, 00:45
  • ТАБРИКЛАР
Августнинг 18-санасида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ёш истеъдод соҳиби Шерзод Абдувалиевнинг ҳам таваллуд айёми.

Шерзоджонни айёми билан қутлаб, аввало тани-жонингиз саломат бўлсин, деймиз. Узоқ ва саодатли умр тилаймиз. Яратган ризқ-насибангизни зиёда қилсин. Хонадонингиз чироғи осойишталик нури билан ёниб турсин. Ижод самосида яйраб-яшнаб парвоз этинг. Фарзандлар бахтини-роҳатини роҳатда кўриб юринг.

Шерзоджон, олдингизда узоқ ва катта ижод йўли турибди. Ижод эшигидан эндигина хатладингиз. Ижод машаққати билан роҳат. Актёр турфа хил тақдирни жисмига жо этадиган, турфа хил дунёда яшайдиган инсон. Образ актёр юрагидан туғилади. Актёр қаҳрамони билан бир тану бир жон бўлсагина, томошабин уни ўз номи билан эмас, қаҳрамони номи билан атайди ва эслайди. Пайти келиб, “Шерзод Абдувалиев” деса, ўзбек ва хориж мумтоз қаҳрамонлар киши кўз олдида гавдаланишини истаймиз. Ўйнайдиган эмас, яшайдиган актёрнинг қадри баланд.

Қаддингиз ва қадрингиз ҳамиша баланд бўлсин!