Табриклаймиз - қутлаймиз!
Бугун 18-август санасида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, халқ суйган ва эъзозлаган ижодкор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимовнинг таваллуд айёми.
Устозни айёми билан табриклаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий сокин ҳаёт ҳамда ижодий куч-қувват, кўтаринки кайфият тилаймиз. Фарзанду набиралар даврасида кексалик гаштини роҳатда кўриб яшанг.
Устоз, роппа-роса ярим асрлик ижод солномангиз шунос қаламга бой манба, ўзбек театр тарихида сарчашма. Ҳар бир образ-қаҳрамонингиз ижод китобига мазмун сиёҳида, гўзал ҳуснихатда ёзилиб келинмоқда. Саҳна ва экран оламида Қаҳрамон Абдураҳимовнинг ўз ижодий овози, ўз ижодий қиёфаси, ўз ижодий “мен”и бор. Эллик йиллик ижодий фаолиятингиз гулшан ва бўстон! Репертуарингизга файз-барака ёғилаверсин.
Ўзбек халқига ижодий хизмат қилишдан асло хорманг-чарчаманг!