Табриклаймиз - қутлаймиз!
Августнинг 16-кунида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг санъаткори, халқ меҳрига сазовор бўлиб келаётган ижодкор, ўз ижодий ҳуснихатига эга актёр Собир Отажоновнинг таваллуд айёми.
Собиржонни айёми билан қутлаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва файзли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик ҳамда чиройли ижодий ният-истакларнинг чиройли мустажобини тилаймиз. Фарзандларингиздан кўрганингиз фақат бахт-роҳат, топганингиз эзгулик, рўшнолик, хурсандчиликлар бўлсин.
Собиржон, репертуарингиз бой ва мазмунли. Ҳар бир образингиз ўз ифори ва тароватига эга. Театршунос нигоҳида айтамиз-ки, саҳна ва экранда жонли, табиий ва ҳаққоний намоён бўласиз. Билмадим, камина негадир сизни ҳар сафар кўрганида ва эслаганида, "Қирмизи олма"даги Аббос ғойибдан пайдо бўлаверади. Очиғини айтса, негадир сиздан комик роль кутаверади. Репертуарингиз ранг-баранг ва сержило бўлсин.
Ҳаёт сизни ҳамиша гўзал мукофотлар, ширин туҳфа-ҳадялар билан сийласин!