
Меҳриддинга айём муборак бўлсин, дея аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий осуда ҳаёт ҳамда ижодий файз-барака тилаймиз. Фарзандлардан фақат бахт-роҳат, эзгуликлар кўриб яшанг.
Меҳриддин, расмий тилда актёрлик касб. Аслида актёр қалб шифокори, қалб муҳандиси, қалб мусаввири. Саҳна ва экран томошабинга актёр қалбини кўзгу тутади. Юрак дукурини қулоққа элтади. Актёрнинг кўз-нигоҳи ички дунёдан сўзлаш керак. Мен ижодини кузатиб бораётган Меҳриддин саҳнада табиий яшайди. Экранда камерани буткул унутиб, қоғоздаги ҳаётга сингади. Қоғоздаги қаҳрамонни ўз вужудига сингдириш аввало меҳр. Сўнгра табиат берган истеъдод ҳамда мароқли меҳнат. Меҳриддин бу борада меҳримизни қозонган.
Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша нур-ёғдуга белансин!