• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 2-08-2021, 11:19
  • ТАБРИКЛАР
   Август ойининг табрикномасини бугунги 2-санада, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг маҳоратли актёри Ғайрат Боймирзаевнинг таваллуд айёми билан очамиз.

   Ғайратжонни айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик ҳамда ижодий ҳолис ният-истакларнинг чиройли рўёбини тилаймиз. Фарзандларингизни саодатли умридан, ширин тақдиридан ҳузур-ҳаловат кўриб яшанг.

   Ғайратжон, "Елкамдаги қуш" фильмидаги Ака образи билан камина қалбига меҳр суратини чиздингиз. Ака - Ғайратжоннинг сингилга бўлган меҳр-муруввати, ғамхўрлиги, жигаржонлиги юрак-юрагимиздан ўтиб, кўз ёшларга айланди. Ака сингил учун буғдойзорни пайҳон қилса, гуноҳ бўлмас эмиш. Аллоҳ таоло жигаржонликда аканинг сингилга бўлган меҳрини улуғлар экан.
Репертуарингиз Ака сингари бадиий ширали образлар билан жилвалансин.

   Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша нурли-файзли бўлсин!