• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 3-05-2021, 09:41
  • ТАБРИКЛАР
    Қулупнайлар пишиқчилиги май ойининг табрикномасини бугунги 3-санада, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг маҳоратли актрисаси Нигина Анорбоеванинг таваллуд айёми билан бошлаймиз. Истеъдод соҳибасини айёми билан қутлаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, бисёр ризқ-насиба, тўкис оилавий бахт ҳамда ижодий парвоз, само сари юксалмоқликни тилаймиз. Оила қўрғонингиз болажонларнинг шўх кулгиси, ширин тўс-тўпалонига тўлсин, деймиз. Нигинахон, саҳна ва экрандаги актрисалик фаолиятингиз қаторида телебошловчилик йўналишдаги саъй-ҳаракатларингиз билан чеҳрангиз ўзбек халқига танилди, томошабинлар кўнглига кириб бордингиз, мухлислар орттирдингиз. Меҳнат ва ижодий изланишдан тўхтаманг. Ижод оламида ўзига хос санъаткор бўлишингизни истаймиз. Қаҳрамонларингиз сафи ранг-барангликда бойиверсин. Аввало оилавий, сўнгра ижодий бахтингиз ҳамиша гўзал ва тотли бўлсин!