• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 14-04-2021, 09:37
  • ТАБРИКЛАР
   Апрелнинг 14-санасида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, элимиз ардоғидаги ижодкор, дубляж устаси, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг таваллуд айёми. Устозга айём муборак бўлсин, дея аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат ҳамда ижодий куч-қувват, кўтаринки кайфият тилаймиз. Фарзанду набиралар даврасида, кексалик гаштини эъзозда ва роҳатда кўриб яшанг. Устоз, театр ва кино дунёсида ўзига хос ижодкорсиз. Ҳар бир қаҳрамонингизда Муқаддас Холиқованинг имзоси бор. Айнан Муқаддас Холиқованинг роли учун театрга ташриф буюрадиган мухлису томошабинлар талайгина. Бу эса – бахт! Сизда саҳна ва экран ҳароратини юксалтириш куч-салоҳиятини кўрамиз. “Севгинатор” фильмидаги Қайнона образини мисол келтирайлик-а... “Ўзгалар дарди” спектаклидаги Рузвонни айтмайсизми... Томоша қилганинг сари томоша қилгинг келаверади. Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша нурли, файз-тароватли бўлсин!