Табриклаймиз - қутлаймиз!
Серёғин апрель ойининг 12-санасида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг маҳоратли актрисаси Шаҳло Темированинг таваллуд куни. Истеъдод соҳибасини айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий кўнгил хотиржамлик ҳамда ижодий файз, нурафшонлик тилаймиз. Фарзандларингиздан фақат бахт-роҳат, рўшнолик кўриб яшанг. Шаҳлохон, саҳна ва экран оламида айтса айтгулик, ёзса ёзгулик қаҳрамонларингиз бор. Айниқса, сизни экранда шоира Саида Зуннунова қиёфасида кўриб, ниҳоятда севиндик. Шаҳло - Саида Суннунованинг шоир қалби, ёрига оташин муҳаббати, вафо-садоқати, сабр-бардоши томошабин хотирамизда қолди, мутахассис кўнгил торларимизни чертди. Репертуарингиз ўзингиз орзу қилган образ-қаҳрамонларга бойисин. Аввало оилавий, сўнгра ижодий ҳаётингиз ҳамиша шодиёнадан иборат бўлсин!