Ҳурматли Ўзбекойимлар!
Ўзбек Миллий Академик драма театри сиз азизларни, ўзингиз каби гўзал 8-март гулчеҳралар айёми билан бир дунё баҳор ифори ва гулларини армуғон этиб табриклайди. Баҳор сизга ўхшайди, гулбаҳор. Ҳуснингизга ой ҳавас қилади, ойчеҳра. Гул сиздан пардозланади, гулойим. Қуёш юзингизда жилваланади, шамсиқамар. Дунёни ёритувчи, мунавварсиз. Насл-насабнинг давомчиси, энахон, онахонсиз. Меҳр нурин таратувчи меҳрибонсиз. Иффат пардасига ўранган, муслимасиз. Дилни ром этувчи, дилдорасиз. Қадр-қимматни юксак тутувчи, муқаддассиз. Ҳурмати осмон қадар, иззатойсиз. Ер юзининг моҳипайкал ҳилқаси, азизасиз.
Сиҳат-саломатлик, бахт-омад, шодлик ва гўзаллик доимо ҳамроҳингиз бўлсин, Осиёхонимлар!