Табриклаймиз - қутлаймиз!
Бугун баҳорнинг 2-санаси. Ўзбек Миллий Академик драма театрининг санъаткори, халқимиз меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган ижодкор, “Шуҳрат” медали соҳиби, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Мўминовнинг таваллуд айёми. Баҳор фасли ва эрта баҳордаги шукрона кун муборак бўлсин, дея санъаткоримизга аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик ҳамда ижодий файз, нурафшонлик тилаймиз. Фарзандларингизни бахтли ҳаётидан яйраб-яшнаб, тотли умргузаронликда яшанг. Устоз, ўзбек театр ва кино санъатининг ривожига, бир актёр мисолида самарали ҳисса қўшиб келяпсиз. Меҳнаткаш, жонкуяр ижодкорсиз. Саҳна ва экрандаги ҳалол меҳнатларингиз меваси, халқ олқиши ва ҳурмат-эътиборидасиз. Сиздаги камтарликни, очиқ феълликни, юксак маданиятни қадрлаймиз. Репертуарингиз ўзингиз орзу қилгандек образ-қаҳрамонларга бойисин. Ҳаёт сизни ҳамиша чиройли мукофот ва ҳадялар билан сийласин!