• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 25-02-2021, 10:09
  • ТАБРИКЛАР

    Бугун февралнинг 23-санаси. Ўзбек Миллий Академик драма театрининг  устоз санъаткори, элимиз ардоғидаги ижодкор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусованинг таваллуд айёми. Устозни айёми билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва файзли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий сокин ҳаёт ҳамда ижодий куч-қувват, кўтаринки руҳият тилаймиз. Фарзанду набираларингизни чиройли ва ширин ҳаётидан яйраб-яшнаб, фақат рўшноликда яшанг. Устоз, театрдаги қарийб қирқ тўрт йиллик ижодий фаолиятингиз хазинага тенглашади. Ижод солномангиздаги ҳар бир образ юксак маҳорат ва меҳр-муҳаббат маҳсули. Театрни севасиз, саҳнани ардоқлайсиз. Саҳнада Сайёра Юнусовани батамом унутиб, қаҳрамонингиз қисматида яшайсиз, дардида ёнасиз. Шу боис, сиз чизган феъл-атвор жонли, табиий ва ишонарли. Репертуарингиз турфа хил тақдир-қисматларга, ранго-ранг дилномаларга янада бойиверсин. Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша шодиёнага тўла бўлсин! 