
Бугун февралнинг 23-санаси. Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, саҳна ва экран оламида самарали ижод қилиб келаётган маҳоратли актёр, Авазхўжа Қодировнинг таваллуд айёми. Авазхўжани айёми билан қутлаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинч-осуда ҳаёт, шунингдек, осмон қадар ижодий орзуларнинг чиройли рўёбини тилаймиз. Фарзандларингизни саодатли умридан, ширин ҳаётидан фақат рўшноликда роҳат кўриб яшанг. Авазхўжа, “Жалолиддин Мангуберди” спектаклидаги Чингизхон қаҳрамонингиз орқали яна бир карра куч-салоҳиятингиздан воқиф бўлдик. Саҳнада Авазхўжадан асар ҳам йўқ. Ростмана босқинчи Чингизни кўрдик. Сурат ва сийратдаги уйғунлик театршунос меҳримизни оширди, томошабин қалбимизни ром этди. Саҳнада яшаш маҳоратингизга қойил, демоқчимиз. Чингизхон каби ижодий имкониятларингизни очадиган образлар сафи янада кенгаяверсин. Ҳаёт ва ижод йўлларингиз ҳамиша шодликка, гўзал мукофотларга лимо-лим бўлсин!