
Бугун 15-февраль, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, халқ суйган ва эъзозлаган ижодкор, кўнгил суратини сўз орқали чизувчи, қалами бадиий ширага беланган шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашеванинг таваллуд айёми. Устозни айёми билан қутлаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий холис ниятларнинг чиройли ижобатини тилаймиз. Фарзанду набираларингиздан фақат бахт-роҳат, рўшнолик кўриб яшанг. Устоз, ўз ижодий дастхатингиз, ўз ижодий дунёингиз билан театр ва кино санъатида Раъно Ярашевасиз. Образ талқинидаги юксак ички кечинма санъат, жанр табиатига биноан табиий бўёқлар, ажойиб топилмалар театршунос эътиборимизни тортади. Репертуарингиз кўнгилларни ром этувчи образ-қаҳрамонларга янада бойисин, бадиий таъсирчан асарларга жилвалансин. Офтоб юзингиздан ҳеч вақт табассум аримасин!