
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг маданият саройида 27 январь соат 15:00да талаба-ёшлар ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини Тошкент давлат техника университети ректори профессор Садриддин Туробжонов олиб борди.

Унда Муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти юзасидан фикр мулоҳазалар тингланди. Конунчилик палатаси спикери ўринбосари Наримон Умаров, Сенатор Минхожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон Республикаси халк артисти Эркин Комилов, Ўзбек Миллий академик драма театрининг директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудовлар сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги янги ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Таъсис этилаётган барча қарор, фармонлар замирида халқ манфаати, орзу-умиди, эзгу истаклари мужассам. Биз, ҳар бир инсон шу Ватаннинг оддий фуқароси сифатида, камарбаста бўлиб, юрт ривожи учун ўз меҳнатимизни қўшмоғимиз лозим. Бирдамликда курашсак кутган натижага эришамиз – дейди театр директори Фатхулла Маъсудов.


Тадбир сўнгида талабаларнинг фикр мулоҳазалари тингланди. Давра суҳбати йиғилганларда катта тассурот қолди.