• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Masofadan turib ijod

  • 23-11-2020, 18:19
  • ЯНГИЛИКЛАР
Карантинда ижодий жараён
Ўзбек Миллий Академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масудов:

      - Мана қарийб бир ой карантин даврида Миллий театр ижодкорлари ижодий изланишдан тўхтаганлари йўқ. "Ўзгалар дарди", "Уруш одамлари" ижтимоий тармоқ телеграм группалари орқали масофадан туриб (онлайн) меҳнат қиляптилар, эртанги тароватли, фусункор кунга халқ учун, томошабинлар учун жозибали саҳна асарини намойиш этишга астойдил бел боғлаганлар. "Ўзгалар дарди" (Нурилло Аббосхон), "Уруш одамлари"  (Назар Эшонқул) пьесаларини театрнинг бош режиссёри Асқар Холмўминов саҳнага қўйишни режалаштирган ҳамда мана шу ҳар икки драманинг режиссёри сифатида ижтимоий тармоқ телеграм группасини бошқаряпти. Айни дамда режиссёр актёрлар билан читка (стол атрофида ўқиш) машғулотларини олиб боряпти. Демоқчиманки, санъаткорлар ғойибона жараёнда бирлашиб, пьесанинг саҳнавий талқини ва тақдири чиройли натижа топиши учун астойдил ҳаракат қиляптилар, изланяптилар.
      "Миллий театр бадиий кенгаш аъзолари" ижтимоий тармоқ телеграм группасида 14-апрель куни соат 11:00да (онлайн) мажлис бўлиб ўтди. Кенгаш раиси сифатида ҳисоботларни қабул қилдим. Бунга кўра "Ўзгалар дарди" ҳамда "Уруш одамлари" асарларининг сценография макети, костюмлар эскизи бўйича фикр мулоҳазалар ўртага ташланди. Тўғри, ижтимоий тармоқда намойиш этилган суратлар орқали фикр билдириш бироз қийинчилик, ноқулайликлар келтирди, аммо наилож, шароитга мослашишга, бор имкониятдан фойдаланишга мажбурмиз. Вақт кутиб турмайди. Вақтдан унумли фойдаланиш керак. Ўн етти нафар кенгаш аъзоларининг саҳналаштирувчи режиссёр Флюра  Газизова, либослар рассоми Лобар Турсунованинг ижод маҳсулларига билдирган фикр-мулоҳазалари, талаб-таклифлари ўринли ва айни муддао бўлди. Бир ярим соат давом этган мажлис мазмунли, эсда қоларли кечди. Нима учун эсда  қоларли бўлди, деяпман-ки, бу, биз кенгаш аъзоларига илк маротаба масофадан туриб ўтказган мажлис сифатида алоҳида аҳамият касб этди. Бу жараён ҳам ғойибона ижодий дийдорлашувдир. Саҳнага, ижодга, бир-биримизга соғинч ҳислари тафтини босадиган масофавий мажлис, ижодий давра суҳбатидир. Миллий театр карантинда томошобинларни унутгани йўқ. Уйда қолиб, ижодий изланишда!