
Гўзал диёрга гўзал кунлар, гўзал байрамлар ярашади. Озод ва обод Ўзбекистонимизнинг 29 йиллик ҳур шамоли, мустақиллик байрами муборак бўлсин! Аввало тинч-осойишта юртимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин. Хонадонларимиз файз-нурга, дастурхонларимиз қут-барокатга тўлсин. Беморларнинг дардига шифои комил ато этсин. Дуогўй кекса-нуронийларимиз доимо ҳурмат-эъзозда, жўшқин ёшларимиз хизматда бўлсинлар. Серқуёш ўлкамизда тўкин-сочинлик, ризқ-насиба аримасин. Синовли кунлар тез фурсатда ортда қолиб, нурафшон ҳаётимиз тўй-тантаналарга, байрам-шодиёналарга янада тўлсин, бой бўлсин. Юртбошимизнинг ҳайрли ишларини унум-баракаси қалбларга шодлик олиб кирсин. Ватанимизнинг бундан-да равнақи, гуллаб-яшнаши йўлида билимдон ёшларимиз, келажак авлодларимиз ҳар соҳада, ҳар жабҳада ўзбекнинг ғурури, шон-шавкати бўлмиш байроқни ҳамиша юқори тутсинлар. Илм-фандаги ихтиролар, касб-ҳунардаги ислоҳатлар билан жаҳон шоҳсупасида муносиб жой олсинлар. Мовий осмон остидаги жаннатмакон юртимизнинг ҳар бир инсони гўзал ва эзгу амалларининг мукофотидан ҳушнуд бўлиб, бахт-саодат қуршовида армонсиз яшасин!