• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Мажлис

  • 11-08-2023, 13:50
  • ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси меҳнат таътилидан қайтди. Шу муносабат билан бугун, 11-август куни соат 10:00да кенг жамоа мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Сагдиев олиб борди.

Мажлисда кўтарилган масала: 109-мавсум тайёргарлик ишлари, мавсум спектаклларининг репетиция жараёнлари ва яна бошқа ижодий лойиҳалар режасидан иборат бўлди. Шунингдек, ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мажлисда устоз санъаткорлар, СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов сўзга чиқдилар.

Улар жамоани бошланажак янги мавсум билан табриклаб, барчага соғлик-саломатлик, куч-қувват, оилавий тинчлик-хотиржамлик тиладилар.