Ўзбек Миллий Академик драма театрининг санъаткори Собиржон Отажонов:
- Куни кеча, 14-октябрдан 16-октябргача устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов бошчилигида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ижодий сафарда бўлиб қайтдик.
Ижодий гуруҳ мен, Авазхўжа Қодиров, Шарофиддин Музропов, Ҳамза Ҳасанов ҳамда Аҳрор Алижоновлардан иборат эди.
Ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, оташин шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш йўлида жамоамиз билан муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилдик. Томошабинлар эътиборига "Усмон Носир" спектаклидан парча намойиш этдик.
Сафар мазмунли, қизиқарли ҳамда файзли бўлди. Яшаб ўтганларни ёд этиш, хотирасини абадийлаштириш улуғ, савоб ва хайрли амал.