Бугун, 6-июнда соат 10:00да Отахон театрда навбатдаги жамоа мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Сагдиев олиб борди.
Даставвал, узоқ йиллар мобайнида театрнинг "Радио бўлими"да ҳалол хизмат қилган, ўзбек театр санъатининг ривожи ва равнақи йўлида ўзининг самарали ҳиссасини қўшган фидойи ходим, "Дўстлик" ордени соҳиби Ҳусниддин Комиловга "Ташаккурнома" топширилди.
Сўнгра, устоз санъаткор Ёдгор Сагдиев театрдаги ижодий муҳит, ижодий ходимларнинг жараёндаги фаолияти, ишчи ходимларнинг ишга муносабати ва давомати, навбатда амалга ошириладиган ижодий ва ташкилий ишлар режаси ҳақида сўзлади.
Мажлис мазмунга бой тарзда бўлиб ўтди.