• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Ижодий сафар

  • 13-05-2022, 14:19
  • ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткорлари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Маҳфуза Боботуллаева, Нодира Маҳмудова, актриса Феруза Бобоёрова ҳамда ёш ижодкор Миролим Қиличев 10-майдан эътиборан 13-майга қадар Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ижодий сафардалар.

 - Тўрт кун мобайнида Шаҳрисабзнинг турли ҳудудларида бўлдик. Тарғибот гуруҳи ижоднинг турфа йўналишларини ўз ичига олган. Актёр, ҳофиз, шоир, ёзувчи, спорт чемпионлари ва ҳоказо... "Ўзбекистон - инсон қадри улуғланган юрт!" шиори остида бўлиб ўтаётган тадбирда биз ижодкорлар халқ билан қалбан бирлашдик. Инсонларга хуш кайфият улашиб, ўзимизнинг ҳам кўнглимиз ёришди. Ҳофиз билан баравар қўшиқ куйлаётган, рақсга тушаётган томошабинни кўриб завқланасиз. Санъаткор, умуман олганда ижод аҳли қалб шифокори экан. Инсон кўнглига ҳузур бахш этмоқликни савоб деб биламан", - дейди суҳбатда устоз Маҳфуза Боботуллаева.