• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Шукрона кун!

  • 14-04-2022, 16:29
  • ЯНГИЛИКЛАР
Апрелнинг 14-кунида, ўзбекнинг севимли ва эъзозли ижодкори, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг таваллуд айёми. 

Устозни шукрона куни билан қутлаб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий осойишталик ҳамда ижодий нур-ёғду тилаймиз. 

Устознинг Отахон театрдаги ижодий фаолиятига қирқ йилдан ортиқ вақт бўлибди. Бир инсон умри бунёд бўладиган давр. Тоғдек сабот, қирдек меҳнат дегани бу. Сўзимизни зебу зийнат, эҳтирослардан ҳоли қилиб айтамиз: Муқаддас Холиқова файзли санъаткор. Файзи нимада, дейсизми? У саҳнага чиқса, саҳна тўлиб кетади. Саҳна ва томошахона ўртасида ижодий тўлқин юзага келади. У экранда намоён бўлса, ҳарорат юксалади. Экран томошабинни ўзига оҳанграбодек тортади. Жайдари тилда айтганда, баданида бор деймиз. Ундаги ижодий фазилат илоҳий неъмат. Яна тўпорича айтганда, юқтирган. Гапнинг очиғи, ўзимиз Муқаддас Холиқованинг ижросини соғинамиз, ахтарамиз ва кутамиз. Ҳаёт ва ижод йўлларингизга файз-барака ёғилсин!