• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Дармондори - сумалак!

  • 31-03-2022, 11:32
  • ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбек Миллий Академик драма театрида "Наврўз" байрамининг шукуҳи ҳали давом этмоқда. Кеча ва бугун, театр жамоаси ҳамжиҳатликда баҳорнинг тансиқ-шифобахш таоми сумалак тайёрлади. Сумалак устоз санъаткорларнинг маслаҳати, дуоси, жамоанинг меҳри билан чиройли ранг олиб пишди. 

"Наврўз" гина-кудратни унутадиган, дилдаги ғамни аритадиган, инсонларни ҳамжиҳатликка чорлайдиган, аҳил-иноқчилик ришталарини боғлайдиган байрам. Шу боис, ҳар кунинг бўлсин Наврўз! Бир дастурхонда жам бўлиб, меҳр тафтини ҳис этиб таомланишга не етсин. Сумалакнинг дармондори ва шифобахшлигини яна бир сир-синоати: кўпчиликни меҳр-муҳаббати билан тайёрланишидадир. 

Жамики инсонлар орасида меҳр-оқибат ва аҳилчилик давомли бўлсин!