• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

"Садоқат билан..."

  • 13-01-2022, 12:13
  • ЯНГИЛИКЛАР
Куни кеча 11-январда, Ўзбек Миллий Академик драма театрида соат 14:00да “Садоқат билан...” (Офицерлар) драмасининг кенг жамоа кўриги (сдача) бўлиб ўтди.

Драматург Нурилло Аббосхон қаламига мансуб мазкур асарни устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов саҳнага олиб чиқди. 

Кўрикда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, театр мутахассислари ва назариётчилари, Театр Арбоблари уюшмаси раиси ва аъзолари, устоз санъаткорлар, профессор устозлар ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Асар намойишидан сўнг муҳокама бўлиб ўтди. Муҳокамани театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Сагдиев олиб борди. 

Муҳокамада сўзга чиққан ҳар бир театр мутахассиси спектаклнинг ютуқларини эътироф этиш билан биргаликда, айрим жузъий камчиликларни ҳам тилга олиб ўтдилар. Иш янада чиройли тус олишида ўртага ташланган таклифлар инобатга олинса, спектакль Ватан ҳимоячилари кунига муносиб туҳфа эканлиги яна бир карра эътироф этилди.