Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-декабридан 23-декабрга қадар ғазал мулкининг султони Ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” Республика театрларининг кўрик фестивали бўлиб ўтди.
Бугун 23-декабрь санасида, соат 10:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида фестивалнинг якуний қисми тантанали равишда амалга ошди. Ғолиб театр жамоалари фестивалнинг махсус номинациялари билан тақдирланди.
Фестиваль совриндорларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмедов Баҳодир Мажидович тақдирлади.
Тақдирлаш маросимидан сўнг томошабинлар эътиборига “Назм ва наво” концерт дастури ҳавола этилди.