Ўзбек Миллий Академик драма театрининг бир гуруҳ ижодкорлари устоз санъаткорлар бошчилигида, 30-ноябрдан 3-декабргача маданий-маърифий ва ижодий учрашув билан Андижон вилоятига йўл олганлар. Кеча декабрнинг 2-санасида, ижодий жамоа Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйига ташриф буюрдилар.
Кўнгли ярим ва ўксик инсонлардан ҳол-хабар олиш, зиёрат қилиш хайрли амал, саховат, ажру савобдир. “3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан отахон театрнинг санъаткорлари имконияти чекланган болажонларни зиёрат қилиб, кўнгилларни ҳушнуд этдилар. Совға-саломлар улашиб, болажонлар қувончига янада қувонч қўшдилар.