Аввал ҳам хабар берганимиздек, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси устоз санъаткорлар бошчилигида, 15-ноябрдан 18-ноябрга қадар Қашқадарё вилоятига йўл олганлар.Кеча, 16-ноябрда отахон театрининг ижодкорлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”га ташриф буюрдилар. Ўқув масканида йўлга қўйилган чиройли шарт-шароитлар билан танишдилар. Сўнгра санъаткорларимиз “Темурбеклар мактаби” ўқитувчи ва ўқувчилари билан ижодий учрашув-мулоқат олиб бордилар.
Ижодий кеча файзли ва эсда қоларли тарзда бўлиб ўтди.