• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Театрда мажлис

  • 15-11-2021, 01:00
  • ЯНГИЛИКЛАР
Кеча 14-ноябрь санасида, соат 10:00да театр жамоасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, театр директори Ёдгор Сагдиев олиб борди. Раҳбар театрдаги ижодий ва ташкилий ютуқлар ҳақида сўзлади. Шунингдек, театрнинг истиқболи, равнақи ва ривожи йўлидаги чора-тадбирларни ўртага ташлади. 

Мажлис хурсандчилик оҳанги билан давом этди. Ўзбекистон халқ артисти, Касаба уюшмаси раиси Эркин Комилов ҳамда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, Касаба уюшмаси раис ўринбосари Толиб Мўминов йил давомида қутлуғ ёшни қаршилаган театрнинг ижодий ва ишчи ходимларини табриклаб, эсдалик совғаларини топширдилар. Мажлис мазмунга бой тарзда бўлиб ўтди.