Табриклаймиз - қутлаймиз!
Ноябрнинг 10-кунида, отахон театрнинг маҳоратли актёри Феруз Бурхоновнинг таваллуд айёми.
Ферузжонга айём муборак бўлсин, дея аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, кенг ва баланд ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик ҳамда ижодий само бўйлаб юксак парвозлар тилаймиз.
Ферузжон, санъат ва ижод оламига кириб келганингизга ҳали айтарли вақт бўлгани йўқ. Олдингизда тоғдек юмуш, қирдек меҳнат турибди. Бир шунос мутахассис сифатида сизга айтар гапимиз: шунчаки актёр бўлманг. Актёрларнинг актёри бўлинг. Саҳнада дард чексангиз, дардингиздан тоғлар қалқисин. Йиғласангиз, йиғингиздан тошлар сел бўлсин. Кулсангиз, кулгингиздан сайроқи қушлар яйрасин. Дил дафтарингизни очсангиз, дилингиздан шарқироқ сувлар мавжлансин.
Саҳна - қалбнома. Қаҳрамонингиз тақдирида саҳнага қадам қўяр экансиз, билинг-ки, қалбдан-юракдан дур-у жавоҳир тўкилиш керак.
Ҳаётда ҳам, ижодда ҳам ҳамиша топинг, ютинг ва юксалинг!