• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 2-11-2021, 10:58
  • ЯНГИЛИКЛАР
Ноябрнинг 2-кунида, ўзбекнинг атоқли ва ардоқли ижодкори, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаровнинг таваллуд айёми.

Устозни шукрона куни билан қутлаб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий осойишталик ҳамда ижодий куч-қувват, ғайрат-шижоат тилаймиз. 

Устоз, роппа-роса ярим аср-ки, отахон театр билан ҳамнафас, ҳамроҳсиз. Саҳна билан дардкаш, сирдошсиз. Бу даргоҳ, бу саҳна Саидкомил Умаровни бағрига маҳкам қучган. Саидкомил Умаров ҳам қалбининг тўрига қадрдон театрини жойлаган. Бўлмаса, ярим асрдан буён бу муқаддас саҳнага юрак сирларини ёзармиди, ички ҳис-туйғуларини тўкармиди. Қалби гўзалнинг амали ҳам гўзал. Инсоний гўзал фазилатларингиз, актёрлик маҳоратингиз ҳақида ҳар қанча гапириш мумкин. Бироқ, китобхонлигиз ва мутолаа севарлигиз алоҳида бир мавзу. Саҳнага ва мутолаага бирлашган қалбингиздаги покиза ният-истакларингизни Яратган мустажоб қилсин.

Санъат ва китоб дунёсидан дилингиз ҳамиша ором олсин!