• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 21-10-2021, 14:26
  • ЯНГИЛИКЛАР
Бугун 21-октябрь, халқ суйган ва эъзозлаган ижодкор, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимованинг таваллуд айёми.

Устозга айём муборак бўлсин, дея аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва файзли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий сокин, чиройли ҳаёт ҳамда ижодий куч-қувват, кўтаринки руҳият тилаймиз.

Устоз, эллик йилдан ортиқ ижодий фаолиятингиз қаршисида таъзимдамиз. Ярим аср бир касбга тер тўкмоқлик... сўз тополмаяпмиз... Касб файласуфи ёки донишманди, десакмикан. Назаримизда ҳар иккиси ҳам тўғри. Ярим аср... Бир инсон туғилиб, бобо ва буви бўлган давр. Умрнинг ярим палласи. Мана буни санъатга бахшида умр, деймиз. Устоз Малика Иброҳимова чин маънода театр санъатининг маликаси. Ахир ярим асрдан ортиқ театр саҳнасини кезган бу аёл малика мақомига лойиқ-ку.

Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша ойдин-нурафшон бўлсин!