• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Саҳнада "Уруш одамлари"

  • 7-10-2021, 15:27
  • ЯНГИЛИКЛАР
Кеча, 6-октябрда Ўзбек Миллий Академик драма театри янги саҳна асарини томошабинлар ҳукмига ҳавола этди. Назар Эшонқул қаламига мансуб “Уруш одамлари” пьесани театрнинг бош режиссёри Асқар Холмўминов саҳналаштирди. 

Иккинчи жаҳон уруши фронт орти машаққатларини ўз ичига олган драма саҳна ва томошахонани юксак ҳароратга тўлдирди. Спектакль томошабинларнинг давомли олқиш ва қарсакларига сазовор бўлди. 

Асар намойишидан аввал нуроний устоз санъаткорлар ҳамда театр жамоаси саҳнага чиқиб, томошабинларни тақдим этилажак яна бир янги саҳна асар билан қутладилар. 

“Уруш одамлари” спектакли узоқ йиллар театр репертуаридан муносиб ўрин олишига тилакдошмиз.