• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

107-мавсум муборак!

  • 6-10-2021, 16:53
  • ЯНГИЛИКЛАР
Кеча, 5-октябрда Ўзбек Миллий Академик драма театри “Ўткан кунлар” (Муаллиф: Абдулла Қодирий, режиссёр: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов) спектакли билан 107-мавсумни очди. 

Жорий йилнинг 4 – 14-октябрь кунлари Республикамиз бўйлаб “Абдулла Қодирий – ўзбек адабиёти хазинасидан” мавзуида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирга мувофиқ театр жамоаси адибнинг дурдона асари “Ўткан кунлар”ни томошабинлар ҳукмига ҳавола этди. 

Парда очилишидан аввал саҳнага ўрнатилган мониторда яшаб ўтган устоз санъаткорлар ҳамда марҳум ёш ижодкорларни хотирлаб, суратлар жамланмасидан видеолавҳа эфирга узатилди. Инсон азиз – хотира муқаддас. Яшаб ўтганларнинг ёди доимо қалбимизда. 

Спектакль намойишидан аввал нуроний устоз санъаткорлар ҳамда театр жамоаси саҳнага чиқиб, томошабинлар қаршисида дийдорни ширин билдилар. Анъанага кўра театрнинг 107-мавсуми файз-тароватли кечага айланди.

107 ёшинг муборак бўлсин, Миллий театр!