• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Азиз, устозим!

  • 28-09-2021, 11:48
  • ЯНГИЛИКЛАР
Кеча, 28-сентябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббусида 1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбек Миллий Академик драма театрида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков устоз-мураббийларни шарафли касб байрамлари билан қутлаб, нутқ сўзлади.

Тадбир давомида Маданият вазирлигининг вазирлик тизимидаги таълим масканларида фаолият юритиб келаётган профессор-ўқитувчиларнинг 25 нафарига “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони, 21 нафарига “Фахрий ёрлиқ”, 114 нафарига “Ташаккурнома”лар тантанали равишда топширилди. 

Байрам тадбиридан сўнг томошабинлар эътиборига "Жалолиддин Мангуберди" спектакли намойиш этилди.