Табриклаймиз - қутлаймиз!
Сентябрнинг 21-кунида ўзбекнинг севимли ижодкори, устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметованинг таваллуд айёми.
Устозни айёми билан қутлаб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улкан ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат ҳамда ижодий куч-қувват, ғайрат-шижоат тилаймиз. Фарзанду набиралар даврасида, файзли фасл кексалик гаштини эъзозда кўриб яшанг.
Саида Раметова биз учун ўзбекнинг қайнонаси. Бу актриса ижодий бетакрорлиги билан Саида Раметова. Ижодда Саида Раметовани тақлид қилиб бўлмайди. Чунки ижодий ўзига хослигининг зулфи мусти-маҳкам. Гротеск (бўрттирма) ижро ҳам ўзига ярашиқли. Оширма-кўпчитма ижрони жисму танига сингдириш катта маҳорат. Актрисанинг комик роли кулги булоғида қайнайди, жиддий роли сокин дарё жилваси. Устоз, қирқ икки йиллик ижодингизни ҳурмат қиламиз ва қадрлаймиз. Репертуарингиз бойиганда бойиверсин. Асло бетоб бўлманг. Аллоҳ вужудингизга шифои нур ато этсин.
Умр ва ижод йўлларингизга файз-барака ёғилсин!