Ўзбек Миллий Академик драма театрининг директори, устоз санъаткор, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Сагдиев Қўқон шаҳар 21-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди.
Ташриф албатта ижод билан боғлиқ. Мазкур мактабга СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофотлари совриндори Наби Раҳимов номи берилди. Мактаб раҳбари, ўқитувчи ва ўқувчилари элимиз ардоғидаги ижодкорни байрамона қарши олдилар. Дастлаб марҳум устоз санъаткор Наби Раҳимовни хотирлаб, ҳаққига дуо қилдилар.
Устоз санъаткор Ёдгор Сагдиев театр санъати ва тарихи борасидаги узоқ йиллик билим ва кўникмаларини мезбонлар билан бўлишди. Билимга чанқоқ ўқувчи-болажонлар санъаткор бобонинг сўзларини қунт билан тинглаб, санъат фидойиси Наби Раҳимов ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлдилар.
Хотира кечаси ижодий учрашув билан боғланиб, ўқитувчи ва ўқувчиларда катта таъссурот қолдирди.