• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Марказий ва Жанубий Осиё халқаро конференция

  • 13-07-2021, 10:27
  • ЯНГИЛИКЛАР

2021 йил  июль ойида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференциясини бўлиб ўтади.

        Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш ташаббусини амалга оширишдаги яна бир қадам “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзуида бўлиб ўтадиган юксак даражадаги халқаро анжуман ҳисобланади. Унда Марказий, Жанубий Осиё ва бошқа хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлар етакчилари, ташқи сиёсий ва ихтисослашган идоралар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, инвестиция жамғармалари, компаниялар, халқаро илмий тадқиқот  ва таҳлилий марказлар   раҳбарлари  иштирок этади. 

Шу муносабат билан конференция иштирокчилар учун 2021 йил 17 июль соат 17:00 да Ўзбек Миллий Академик драма театри саҳнасида Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” спектакли намойиш этилади.

“ЎТКАН КУНЛАР”
Муаллиф – Абдулла Қодирий
Инсценировка муаллифи – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, драматург Эркин Хушвақтов
Саҳналаштирувчи режиссёр –  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон санъат арбоби  Марат Азимов 
Саҳналаштирувчи рассом – Ўзбекистон санъат арбоби БахтиёрТўраев
Ролларда: 
Юсуфбек Ҳожи – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артиси Муҳаммадали Абдуқундузов
Ўзбекойим – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Ибрагимбекова
Қутидор – Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаров
Офтобойим – Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова
Отабек – Феруз Бурхонов
Кумуш –Дилноза Кубаева
Зайнаб – Феруза Мустаева
Ҳасанали – Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов
Ҳомидбой – Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов
Жаннат –  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова
Тўйбека – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова
Табиб – Ҳамид Тошпўлатов
Мутал – Аброр Сайназаров
Содиқ – Лазиз Орзиев
Раҳмат – Ҳамза Ҳасанов

Шарқ адабиёти дурдоналаридан бири ҳисобланмиш “Ўткан кунлар” асарида муҳаббат мавзуси ўзгача бадиий талқин қилинади. Шунингдек, ватанпарварлик, олижаноблик, вафо ва хиёнат, ҳавас ва ҳасад, замон талатўплари тилга олинади. Ҳам тарихий, ҳам адабий чизгилар, шоирона гўзал сўзлар, бетакрор тасвирий ифодалар, асар қаҳрамонлари тилидан айтилган ва бугунги кун ёшларининг тилида ҳам севимли ибораларга айланиб улгурган оташин сўзлар... шубҳасиз, айтиш мумкин-ки, асарни ўқиганинг сари мазаси чиқаверади, саҳна талқинини томоша қилганинг сари томоша қилгинг келаверади.
    Абдулла Қодирийнинг “Ўзбек романчилиги асосчиси” сифатида тан олинишига сабаб бўлган ушбу асар воқеалари тарихимизнинг бир кўриниши, муаллиф таъкидлаганидек, ўзбеклар турмушидан тарихий романдир.                    

Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз:

Instagram:  http://instagram.com/milliy.teatr/

@milliy.teatr

Facebook:  https://www.facebook.com/groups/174117169917190

MILLIY TEATR

Telegram: https://t.me/milliyteatr

@milliyteatr

YouTube:    https://www.youtube.com/channel/UCTEsjyKWoOyj0ibNvIP3mKg?view_as=subscriber