Кеча июлнинг 2-санасида, соат11:00да Ўзбек Миллий Академик драма театри яна бир янги асарни театр мутахассислари эътиборига ҳавола этди. Озарбайжон бастакори ва драматург Узеир Гаджибековнинг машҳур "Аршин мал алан" (режиссёр: марҳум устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев, давомчи режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев) мусиқали комедияси театрнинг кичик саҳнаси (малый зал)да намойиш этилди.
Кенг жамоа кўриги (сдача)да Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, Театр Арбоблари уюшмаси раиси ва аъзолари, санъатшунос ва театршунос олимлар, устоз санъаткорлар ҳамда театр бадиий кенгаш аъзолари иштирок этдилар. Муҳокамани Баҳодир Аҳмедов олиб борди.
Спектакль театр мутахассислари томонидан ижобий баҳоланди ва бир овоздан қабул қилинди.