Бугун 30-июнь, “Ёшлар куни” муносабати билан Жиззах вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтаётган маънавий ва маърифий тарғибот тадбирининг фаол иштирокчиси, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг санъаткори Вазира Юнусовани суҳбатга чорладик:
- Тарғибот тадбирлари бўйича бугун Жиззахда иккинчи кунни ўтказяпмиз. Мақсад, аҳолига ижод ва ижро маҳоратимиз, касбий маҳсулларимиз билан хурсандчилик, кўтаринки кайфият улашиш. Ўзбек байрам, тўй-тантаналарни хуш кўрувчи халқ. Ўзбек одамоҳун, дастурхонли миллат. Ўзбек дастурхонга ҳеч бўлмаса, нон-чой қўядиган буғдой сўзли инсон. Тарғибот тадбирлари аҳоли ва ижодкор ўртасида меҳр ришталарини боғловчи дийдор экан. Мана бугун “Ёшлар куни” байрами сабабли, ўзимиз ҳам навқирон ёшлик давримизга қайтдик. Юрт келажаги ёшлар қўлида. Ёшларимиз саломатликда, кексаларимиз омонликда бўлишсин. Жаннатмакон Ўзбекистонимиз янада гуллаб-яшнасин, - дея дил изҳорларини билдирди Вазира Юнусова.

