Куни кеча, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳамда Ўзбек Миллий Академик драма театрининг директор муовини, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев устоз санъаткор Тўтихон она Юсупованинг хонадонига ташриф буюрдилар. Қариси бор хонадондан хабар олиш, ўзбекнинг азалий удум ҳамда гўзал инсоний фазилатларидан бири саналади. Шукр, устоз санъаткор соғ-саломат. Оила аъзолари, яқинлари ва шогирдлари кунда онахон ҳолидан хабардор. Одам тафтини одам олади. Айниқса, инсон кексаликда меҳрга ташна бўлади. Тўтихон она меҳрибонлар даврасида ва қуршовида. Меҳр энг мақбул шифо, энг олий даво.
Устоз санъаткор ижод майдонини дуогўй бувижон ва моможон образларга тўлдиришини ният қилиб қоламиз!


