• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Бухорога ижодий сафар

  • 29-06-2021, 11:38
  • ЯНГИЛИКЛАР
    Ўзбек Миллий Академик драма театрининг бир гуруҳ ижодкорлари 28-июндан 3-июлга қадар вилоятлар бўйлаб ижодий сафардалар. Театрнинг устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳфуза Боботуллаева Бухорои шарифда аҳолига ижодий хизмат қилмоқда.

- Кеча 28-июнда, Бухорога етиб бордим. Бухороликлар тошкентлик меҳмонларни очиқ чеҳра, самимият билан кутиб олди. Барибир айтаман-да, ўзбек бағрикенг ва меҳмондўст халқ, деб. Кечаги кун мазмунли ўтди. Болалар оромгоҳида бўлдик. Бола дунёси беғубор, шаффоф дунё. “Болаларга беринг дунёни”, деган сўз-ибора бекорга эмас. Болалар билан мулоқотда инсон қалби покланади. Чунки сиз бир муддатга дунё ташвишларини унутиб, болалик дунёга қайтасиз. Оромгоҳдаги тадбир юз-кўзи чиройли, ширин болажонларимизнинг ўзлари каби чиройли ва ширин тарзда бўлиб ўтди, - дейди суҳбатда Маҳфуза Боботуллаева.