Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси 25-июндан 27-июнга қадар Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида ижодий сафарда бўлиб қайтди. Жамоа театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Сагдиев бошчилигида “Иймон” спектакли билан ижодий ташриф буюрди. Қозоқ халқининг давлат ва миллий байрамлари муносабати билан театр жамоаси “Елорда-онер-олкеси” ижодий учрашувида фаол иштирок этди. Шунингдек, К.Куанышбаев номидаги Қозоқ давлат академик мусиқали драма театри янги биносининг очилиш маросимида “Иймон” спектакли билан иштирок этиб, қозоқ саҳнасини файз-тароватга тўлдирди. Спектакль қардош халқга манзур бўлди. Давомли қарсаклар, олқишлар драмага берилган муносиб баҳо эканлигини эътироф этамиз.
Икки халқ ўртасидаги ижодий фикрий алмашувлар, келажак режа-мақсадлар ижодий дўстона муносабатларни янада мустаҳкам бўлишида асос ва заминдир.
Ўзбек ва қозоқ халқининг ҳамдўстлиги бардавом бўлсин!
Икки халқ ўртасидаги ижодий фикрий алмашувлар, келажак режа-мақсадлар ижодий дўстона муносабатларни янада мустаҳкам бўлишида асос ва заминдир.
Ўзбек ва қозоқ халқининг ҳамдўстлиги бардавом бўлсин!







