• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Наманган ижодий сафар

  • 9-03-2021, 09:56
  • ЯНГИЛИКЛАР
    Ўзбек Миллий Академик драма театри, водийнинг яна бир кўркам маскани, Намангандаги ижодий сафарнинг бир кунини самарали ўтказди. Наманган вилояти маданият марказида соат 11:00 ва 15:00да "Ўзгалар дарди", худди шу вақтда Наманган вилояти Тўрақўрғон маданият марказида "Андишали келинчак", Наманган вилояти мусиқали драма театрида соат 12:00 ва 16:00да "Ўжарлар" комедияларини томошабинлар эътиборига ҳавола этди. Байрам ўз номи билан чинакам байрам бўлди. Ҳар уччала маданият маскани Тошкентлик меҳмонларни карнай-сурнай жўровозлигида кутиб олди. Ўйин-кулги, шўх рақслар Наманганни шодиёнага тўлдирди. Спектакллар намойишидан аввал Миллий театр директори, устоз санъаткор Ёдгор Сагдиев сўзга чиқиб, мунис онахонларимизни, моҳипайкал аёлларимизни айёми билан қутлаб, дилномани дилтортар қўшиққа улади. Бугун, 8-март санасидаги режа, олти маротаба спектакллар намойиши, гўзал куй-қўшиқлар ижроси билан кўнгилдагидек амалга ошди. 