• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Театрда Шайхонтоҳур хокимияти тадбири

  • 28-01-2021, 17:48
  • ЯНГИЛИКЛАР

    Бугун, соат 15:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида, Шайхонтоҳур тумани хокимияти томонидан 18дан 30 ёшгача бўлган ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Мавзу доирасига кўра, муҳтарам Президентимизнинг ёшлар билан ишлашни янгича тизими тўғрисидаги селектор йиғилишида белгиланган иккита асосий йўналиш бўйича савол-жавоблар бўлди, фикрлар алмашилди, муаммоларга чора ва ечим изланди. Ёшлар тадбиркорлик, касб ва хунар, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар. Давра суҳбатидан сўнг томошабинлар эътиборига “Жалолиддин Мангуберди” спектакли ҳавола этилди. 

Шуни алоҳида айтамиз-ки, тадбирдан аввал Шайхонтоҳур туман хокимияти, театр фоесида кўп сонли инсонларга, бепул равишда егулик ва ширинликлар, кофе ва шарбатлар улашди. Хайрли ишнинг унум ва барокатини берсин! 