• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

“Ойдин”

  • 6-05-2019, 11:45
  • СПЕКТАКЛЛАР

Муаллиф – Рихсивой Муҳаммаджонов

Саҳналаштирувчи режиссёр – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валижон Умаров

Саҳналаштирувчи рассом – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валижон Умаров

Бош ролларда:

Ойдин –Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Абдуқодирова, артист Зилола Ғуломова

Нодира – артистлар Азиза Шарипова, Зиёда Эралиева

Чарос – артистлар Нигина Анорбоева, Гулнора Жуманазарова

Хуршида – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова, артист Феруза Бобоёрова

Самандар – артистлар Миролим Қиличев, Манучеҳр Қаландарзода, Дадахон Ҳасанов

Мастура – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова

Зокир – артистлар Ихтиёр Отажонов, Суҳроб Ҳасанов

Рихсивой Муҳаммаджоновнинг “Ойдин” спектакли замонамизнинг фожиавий ҳодисаси – одам савдоси ҳақида. Бу муаммога қарши кураш олиб бораётган журналист Ойдиннинг турмуш ўртоғи ўзига одам савдосини касб қилиб олгани маълум бўлади. Асар кескин драматик сюжетга эга. Охир-оқибат асар қаҳрамонлари бу дунёга келиб одам қандай яшаши керак деган муаммога жавоб излашга мажбур бўладилар.