Янги йил байрами муборак бўлсин!
Ассалому алайкум, ҳурматли Ватандошлар! Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси, сиз азизларни кириб келаётган 2021-йил билан муборакбод этади. Бу йил юксалишлар, эзгу ниятларнинг рўёби, гўзал амалларнинг гўзал самара йили бўлсин. Қалбингиз нурга, хонадонингиз файз-баракага тўлсин. Барчамиз саломатликда, юрт равнақи йўлида, ҳамиша пешқадам бўлайлик. Фусункор юртимиз байрам, тўй-тантаналар билан янада чирой очсин, янада гуллаб-яшнасин. Фарзандларимизнинг бахту камолидан, кўнглимиз тоғдек юксалсин. Осмон қадар соф-шаффоф орзу-ҳавасларимизнинг ижобатини берсин.
Янги 2021-йилнинг қадами, жонажон Ўзбекистонимизга қут-барокатли келсин!