Гулистонга ижодий сафар
Ўзбек Миллий Академик драма театрининг маҳоратли актёри Даврон Каримов:
- Жорий йилнинг 11-октябридан 15-октябрга қадар, Гулистон туманида "Маънавият фестивали" доирасида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу "Маданият карвони"да мен ҳам иштирок этдим. Санъаткор халқ хизматидаги инсон. Касбимиз шуни тақозо этади. Саҳна, минбар, давра, учрашув, анжуман, тўй-тантана буларнинг бари, санъат-ижод аҳлига дорилфунун. Халқ қаршисига чиқиб, бир сўз айтмоқнинг юки бор, масъулияти катта. Ижодий хизматда фикр очилади, дунёқараш кенгаяди, маънавий дунё бойиди.
Гулистоннинг турли ҳудуд ва маҳаллаларига ташриф буюриб, ўша иқлим билан яқиндан танишдик, аҳоли билан қалбан дўстлашдик.