• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Саҳнамиз фариштаси

  • 29-12-2020, 10:45
  • Tabriklar

Табриклаймиз – қутлаймиз!

   Бугун 29-декабрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, ўзбек театр ва кино санъатининг дарғаларидан бири, ўзбек халқининг эъзозда бўлган ижодкори, юртнинг дуогўй онахони, “Саҳнамиз фариштаси”, Ўзбекистон халқ артисти Риҳси Иброҳимованинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан устозни шукрона куни билан қутлаб, аввало соғлик-омонлик, узоқдан узоқ умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий куч-қувват, шижоат, кўтаринки руҳият тилаймиз. Фарзанду набираларингизнинг чиройли бахтидан, саодатли умридан яйраб-яшнаб, хонадонингизни файзи, баракаси бўлиб, дуода умргузаронлик қилинг. Устоз, театр саҳнасидаги олтмиш уч йиллик меҳнатингиз, ижодий фаолиятингиз катта тарихий давр. Саҳна ва экран оламининг ривожига қўшган ҳиссангиз ва хизматингизни санъатшунос-театршунос қалам таҳлил этадиган бўлса, йирик асарга тенглашади. Ижод сандиғингиз дурдона асарларга, дуогўй онахон образларга янада бойиверсин. Азиз бошингиз омон бўлсин, устоз!