• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 30-03-2021, 09:25
  • Tabriklar
   Мартнинг 30-кунида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ижодий изланувчан ёш ижодкори, маҳоратли актёр Дониёр Насриддиновнинг таваллуд айёми. Актёримизни айёми билан табриклаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, бисёр ризқ-насиба, тўкис оилавий бахт ҳамда ижодий файз, нурафшонлик тилаймиз. Фарзандларингизни бахтидан роҳатланиб, тахтидан шодланиб умргузаронликда яшанг. Дониёржон, биламизки, саҳна меҳр истайди. Шу билан бирга саҳна меҳрижон. Меҳри дарё жой, демоқчимиз. Бир меҳрга ўн меҳр жавоб қайтарадиган меҳрижон. Кичик  ролингизни севиб, меҳр алангасида саҳнага қадам босинг... Мана энди меҳрга меҳр жавобини кўраверинг... Хоҳ катта, хоҳ кичик роль бўлсин, саҳна ёнадиган актёрни меҳр билан силаб-сийпаб, нарвоннинг “назар”, “севимли”, “эъзоз” деган зинапояларидан аста етаклаб, шоҳсупага олиб чиқади. Изланишдан тўхтаманг. Репертуарингиз ранг-баранг, сермазмун, сержило бўлишига тилакдошмиз. Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша қуёш тафтига тўлсин!