• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Театр байрами - кўнгиллар байрами!

  • 27-03-2021, 10:10
  • Tabriklar
   Биламизки, ўтмишда маърифатпарвар жадидчилар театрга “маърифатхона”,  “ибратхона” деб таъриф берганлар. Ушбу таърифга қўшимча тарзда айтмоқчимизки, театр – кўнгилхона. Спектакль – қалбнома. Томошабин театрга диллашиш учун келади. Бир ярим соатлик томоша – кўнгил дарси. Саҳнанинг ҳам юраги бор, кўнгли бор. Юракларнинг дукурлаши, ҳар икки тарафга худди-ки, биллур чиннини чертганда берадиган сас-садо каби эшитилиб туради. Ишонаверинг. Саҳна ва томошахонадаги кўнгиллар бирлашади. Актёр-қаҳрамон ва томошабин кўнгли бир-бирига пайвандлашади. Спектакль ҳаёт дарёсида сузиб бораётган кема. У кеманинг ичи қалбга лимо-лим. Демак, томошабин театрга кўнгил истаб, қалб излаб келади. Театрнинг қутлуғ даргоҳлиги ҳам шунда!
Ўзбек Миллий Академик драма театри жамики театр аҳлини 27-март Халқаро театр куни – кўнгиллар байрами билан муборакбод этади!